"Бавария" - "Вольфсбург": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 12-туридан ўрин олган "Бавария" - "Вольфсбург" учрашувини сайтимиз сизга матнли трансляция кўринишида тақдим этади. Матнли трансляцияни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Бавария" Левандовскининг дубли эвазига ўз уйида муҳим ғалабага эришди ва турнир жадвалидаги позициясини сақлаб қолди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    "Бавария" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 90+1'

    Лерой Сане ўрнига Дуглас Коста майдонга тушди.

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Бош ҳакам Марко Фриц Команнинг қўпол фоли учун уни сариқ карточка билан жазолади.

  • 87'

    Меҳмонларда ўзгариш: Руссильон ва Филипп ўрнига Гинчек ва Силва майдонга тушди.

  • 86'

    Максимилиан Арнольд ижро этган бурчак зарбаси ҳимоячиларнинг яхши ўйини эвазига муваффақиятсиз якунланди.

  • 85'

    Бартош Бялекнинг берган ўта кучли зарбасини Нойер маҳорат билан қайтариб қолди, ундан ўтган тўп устунга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

  • 84'

    Лерой Сане ҳакам билан тортишиб қолиб, унга қўполлик қилди ва сариқ карточка билан жазоланди.

  • 82'

    Жером Руссильон берган зарбани Нойер сейви эвазига бартараф қилди.

  • 78'

    "Вольфсбург"да мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Понграчич ўрнига Жошуа Гиловоги майдонга тушди.

  • 77'

    Меҳмонлар футболчиси Марин Понграчич майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Катта эҳтимол билан у ўйинни давом эттира олмайди.

  • 74'

    "Вольфсбург" тинмай ҳужумлар уюштирмоқда, "Бавария" ҳимояда ишончли ўйнаб, барчасини бартараф эта олмоқда. 

  • 72'

    Бурчак зарбасини боши билан дарвозага йўналтирган Вегхорстнинг зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Тўп "Бавария"га қайтди.

  • 72'

    Максимилиан Арнольднинг узоқ вақт тайёрлаган зарбаси Эрнандесга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи ижро этилади.

  • 71'

    "Бавария"да ҳам ўзгариш: Ҳанси Флик Гнабри ва Толиссонинг ўрнига Марк Рока ва Жамал Мусиалани майдонга туширди. Ярим ҳимояга урғу берилмоқда.

  • 70'

    "Вольфсбург" ўзгаришларни амалга оширади: Брекало ва Баку ўрнига майдонга Жуан Виктор ва Бартош Бялек тушди.

  • 69'

    Серж Гнабри рақиб ҳужумини қоидага зид равишда тўхтатиб қолганлиги боис сариқ карточка олди.

  • 65'

    "Бавария" тўп назоратида анча устунликни сақлаб турибди. Ўйин темпини улар белгилаб бермоқда.

  • 63'

    Ҳаммаси жойида: Толиссода жиддий жароҳат йўқ, у ўйинни давом эттира олади.

  • 61'

    Ўйин тўхтатилди. Корентин Толиссо майдонда тиббий ёрдам оляпти. Ўйинни давом эттира олиши эса сўроқ остида.

  • 60'

    Меҳмонлар футболчиси ҳужумда фол ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 59'

    Дарвозага аниқ зарбалар бўйича статистика: 2:4! "Вольфсбург" ҳазиллашмаяпти!

  • 55'

    Максимилиан Филипп жарима майдони ичидаги шеригига тўпни узатмоқчи бўлди, буни яхши илғаган Мануел Нойер эса тўпга чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.

  • 54'

    Серж Гнабри дарвозага кучли зарба берди, бироқ унинг зарбасига бироз арниқлик етишмади.

  • 53'

    Гнабри ижро этган бурчак тўпи яна муваффақиятсиз якунланди - ҳимоячилар яхши ўйнашди.

  • 52'

    Кингсли Коман дриблинги эвазига 2 футболчини ортда қолдирди ва жарима майдони ичига узатма амалга оширмоқчи бўлди, тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 50'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Левандовски дубл қайд этди! Ажойиб ҳаракатлари эвазига ҳимоячиларни ортда қолдирган супер ҳужумчи дарвозанинг пастги чап бурчагига зарба берди ва жамоасини ҳисобда олдинга чиқди! 2-1!

  • 48'

    Бурчакдан узатилган узатмани Максимилиан Филипп дарвозага йўналтирди. Ҳимоячилар ишончли ўйини эвазига вазиятни бартараф этишди.

  • 47'

    Тайм бошидан "Вольфбург"да стандард вазият юзага келди, Максимилиан Арнольд бурчак тўпини ижро этди.

  • 46'

    Марко Фриц ҳуштаги чалинди ва 2-таймга старт берилди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    1-тайм якунланди! "Бавария" футболчилари ечиниш хонасига дуранг билан чиқиб кетишмоқда.

  • 45+1'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Левандовски ҳисобни тенглаштирди! Команнинг қанотдан узатган идеал пасини польшалик форвард боши билан дарвозага йўналтирди ва ҳисобдаги мувозанатни тиклади! 1-1!

  • 45'

    1-таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Лерой Саненинг жарима майдонига кираверишда берган ўта кучли зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди! Тўп меҳмонларга қайтди.

  • 40'

    Ўйинда яққол устунлик мюнхенликлар томонида. Фақат бу ҳозирча ҳисобда қайд этилгани йўқ.

  • 34'

    Максимилиан Арнолд сариқ карточка олди. Сабаби у ҳакамга қўполлик қилиб юборди.

  • 31'

    "Вольфсбург" бурчак тўпидан натижа чиқара олмади.

  • 29'

    "Вольфсбург" ҳам кетма-кет ҳужумлари натижасида бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 27'

    "Бавария"дан яна бир бурчак зарбаси. Гнабри узатди, Толиссо зарба берди. Тўп энди мехмонларда.

  • 24'

    Серж Гнабри бурчак тўпи ижро этди, Томас Мюллер узатмани дарвозага йўналтирди. Рақиб ҳимоячиларидан бири эса тўпни қайтариб юборди. Қарши ҳужум бўлиши мумкин.

  • 21'

    Левандовски ўта агрессив ўйин намойиш этмоқда. Ҳакам Марко Фриц ҳуштагини чалиб уни оғзаки огоҳлантирди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 17'

    Роберт Левандовски жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага тўғридан тўғри зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!

  • 16'

    "Вольфсбург" футболчиси Вергхорст урган гол офсайд сабабли бекор қилинди.

  • 13'

    Йосип Брекало мюнхенликлар жарима майдони ичига ёриб кирди ва зарба беришга муваффақ бўлди, тўп ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!!!

  • 10'

    "Вольфсбург" қарши ҳужум тактикаси асосида ўйин намойиш этмоқда. "Бавария" прессингни кучайтирмоқда.

  • 7'

    Серж Гнабри жарима майдони ичига узатма амалга оширди, дарвозабон уни эгаллаб олди.

  • 5'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ух, қандай гол! Меҳмонлар форварди Максимилиан Филипп жарима майдони ичида ажойиб техника намойиш этди ва дарвозани ишғол қилди! 0-1! "Бавария" 1-бўлиб гол ўтказиб юбормоқда.

  • 4'

    "Бавария" ҳужумда яхши ўйнамоқда, Лерой Санени деярли бирга-бир вазиятга чиқариб юбориши керак бўлган пасга бирозгина аниқлик етишмади ва тўп йўқотилди. "Вольфсбург" қарши ҳужумда.

  • 3'

    Серж Гнабри бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, унга бирозгина аниқлик етишмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 12-туридан ўрин олган "Бавария" - "Вольфсбург" учрашувини сайтимиз орқали матнли трансляцияда томоша қилишингиз мумкин. Учрашувни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!