“Бавария” 5 нафар юлдузни оладиган бўлди
Венсан Компанини олиб келиб, бош мураббий масаласини ҳал қилган “Бавария” энди бор эътиборини трансфер бозорига қаратади.
Bild нашрининг маълум қилишича, мюнхенликлар янги бош мураббий бошчилигида ёзда таклиф этиладиган асосий футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Унга кўра, Бундеслига гранди трансфер бозорида бешта йўналиш бўйича ишлайди:
- Хави Симонс (ПСЖ);
- Жонатан Та (“Байер”);
- Френки де Йонг (“Барселона”);
- Крис Фюрих (“Штутгарт”);
- Жоау Пальинья (“Фулхэм”) ёки Оману Онана (“Эвертон”).
Фикрлар