"Бавария" 5 та гол урилган ўйинда "Вольфсбург" устидан қийин ғалабага эришди (видео)

Бугун Бундеслиганинг 29-турида “Бавария” сафарда “Вольфсбург”га қарши баҳс олиб борди.

“Volkswagen Arena”да кечган баҳс голларга бой бўлди. Якунда эса 2:3 ҳисобида мюнхенликларнинг қўли балан келди. Шу куни “Бавария”га ғалаба келтирган голларга Жамал Мусиала (15', 37') ва Эрик Шупо-Мотинг (24') муаллифлик қилган бўлса, “Вольфсбург” сафида голларни Ваут Вегорст (35') ва Максимилиан Филипп (54') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!