"Бавария" А Сериянинг энг яхши ҳимоячисини харид қилмоқчи

"Бавария" ҳимоячи Тео Эрнандес билан шартнома имзоламоқчи.

"Calciomercato" нашрининг хабарига кўра, мюнхенликлар футболчининг агенти билан боғланиб, унинг келакждаги режаси ҳақида сўрашган. "Милан" Теони сотиш ҳақида ўйламаяпти. "Россонерилар" 2026 йилдан тугайдиган шартномани узайтириш ниятида. Унга бонуслар билан бирга 4,5 миллон евро маош таклиф қилинади. 

Маълумот учун, жорий мавсум 26 ёшли футболчи А Серияда 23та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!