"Бавария" АПЛ юлдузи билан фаол музокаралар олиб бормоқда
Мюнхеннинг "Бавария" клуби марказий ҳужумчини сотиб олишга жиддий ҳаракат қилмоқда. Германия чемпиони Англия терма жамоаси ва “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейннинг трансфери бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.
Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, Карл-Хайнтс Румменигге музокаралар жараёнида бевосита иштирок этмоқда. Кейннинг ўзи мюнхенликлар сафига ўтишга тайёр. Потенциал келишув суммаси тахминан 90 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Ўтган мавсумда Харри Англия чемпионатининг иккинчи тўпурари бўлди. 29 ёшли форвард 38 учрашувда 30 та гол урди. Ҳужумчининг "шпорлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига этади.
Фикрлар