"Бавария" Ашраф Хакимини сотиб ололмайди. Чунки...

Мавсумни “Боруссия” Дортмунд сафида ижарада ўтказаётган “Реал” ҳимоячиси Ашраф Хакими “Бавария”га ўтмайди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар 21 ёшли марокашлик футболчининг трансфери масаласида таклиф билан чиқишган. Бироқ, уларда Ашрафни сотиб олиш имкони деярли йўқ. Чунки, “Реал” Хакимининг ижара муддати якунланиши билан, яъни ёзда уни ортга қайтармоқчи.

Маълумот учун, Хакими жорий мавсум Бундеслигада 17 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!