“Бавария” “Барса”га қақшатқич зарба тайёрлаяпти

CHERY AUTO

Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” ёзги трансферлар даврида “Атлетик” юлдузи Нико Уильямсни Каталонияга кўчириб келишга уриняпти.

Tecno

Аслида клуб хўжайини Жоан Лапорта ўтган йилдан бери бу режасини амалга ошириш йўлларини қидиради.

Marca нашри тарқатаётган маълумотларга қараганда, “Барселона” режасини “Бавария” барбод қилиши мумкин. Бундеслиганинг янги чемпиони бильбаолик 22 ёшли футболчи трансфери бўйича расмий таклиф юборишга тайёрланмоқда.

Манбанинг ёзишича, “Бавария” спорт директори Макс Эберль бу трансферни клуб директорлар кенгаши томонидан тасдиқлатиш учун АҚШдан Мюнхенга қайтди.

Нико Уильямснинг шартномасида уни оладиган клуб 58 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши кераклиги белгилаб қўйган. Футболчи ўзи ўтишни истаётган “Барселона” бу суммани биттада тўлай олмайди. “Бавария” эса, каталонияликларнинг молиявий муаммоларидан унумли фойдаланиб, истеъдодли ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олишга шошиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!