"Бавария" бир неча футболчисига янги шартнома таклиф қилмоқчи
"Бавария" Лука Эрнандес ва Альфонсо Дэвис билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
"Bild" нашри хабарига кўра, мюнхенликлар канадалик ҳимоячи билан яқин вақт ичида янги шартнома имзоламоқчи. Дэвиснинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган ва томонлар ҳамкорликни узайтириш борасида оптимистик фикрда.
Эрнандес билан янги шартнома бўйича музокаралар сўнгги паллада. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "қизиллар" Жамал Мусиала учун узоқ муддатли шартнома бўйича таклиф устида ишламоқда.
Лерой Сане ва Серж Гнабрининг келажаги билан боғлиқ вазият унчалик аниқ эмас. Клуб ва футболчилар ёзда ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилишга келишиб олдилар, бироқ ҳаммаси бу футболчиларнинг ўйинларига боғлиқ бўлади.Немис гранди Сане ва Гнабрига фойдали таклиф тушса, уларни сотиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр.
Фикрлар