“Бавария” бир ўйинчи учун икки юлдузини сотади

“Бавария” ёзда жамоа таркибини кучайтиришни мақсад қилган. Мюнхенликлар ҳимоя чизиғига кучли ўйинчи олиб келмоқчи.

Бундеслига гранди мутасаддилари “Барселона”дан уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухони нишонга олди.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Бавария” 100 миллион еврога баҳоланаётган Араухога даъвогарлик қилиш учун бир неча ўйинчисини сотишга тайёр.

Айни пайтда Мюнхен суперклуби Альфонсо Дэвис ва Лерой Сане билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда. Агар томонлар ҳамкорлик бўйича бир тўхтамга кела олмаса, ёзда айнан мана шу икки ўйинчи сотиб юборилади.

“Барселона” ҳам моҳир ҳимоячини сақлаб қолиш истагида. Бироқ клубнинг молиявий аҳволи оғир экани катта маблағ олиб келадиган трансферни амалга оширишга мажбур қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!