"Бавария" Бразилия дарвозасига гол урган футболчи билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг "Бавария" клуби Нидерландиянинг ПСВ жамоасидан вингер Исмаэль Сайбари трансфери бўйича келишувга эришди.

"Bild" маълумотига кўра, битим суммаси бонуслар билан бирга тахминан 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ҳозирда томонлар шартноманинг якуний бандларини келишиб олиш устида ишламоқда. Шунингдек, футболчи тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади.

Сайбари ва "Бавария" тиббий штаби АҚШда учрашиб, тиббий текширувдан ўтишни режалаштирган. Бу жараён ҳар икки клуб ҳамда Марокаш футбол федерацияси томонидан тасдиқланишига боғлиқ.

14 июнь куни ҳужумчи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 1-турида Бразилияга қарши ўйинда Марокаш терма жамоаси учун гол урди (1:1).

Ўтган мавсумда Сайбари Нидерландия чемпионатида 27 учрашувда 15 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!