“Бавария” бу футболчини сотиб олиш ҳақида ўйламаяти

Бир неча ҳафта олдин “Bayern & Germany” нашри орқали “Бавария”ни тарк этмоқчи бўлган Роберт Левандовски ўрнига "Атлетико" ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората номзоди илгари сурилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Польшалик форвард немис клубини тарк этиб, "Барселона"га ўтмоқчи. Бироқ мюнхенликлар раҳбарияти Моратани ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламаяпти.  "Бавария" 29 ёшли испанияликни Левандовскига муносиб ўринбосар деб ҳисобламайди.

Мората 2021/22 йилги мавсумни "Ювентус"да ижара асосида ўтказди. У туринликларнинг барча мусобақалар доирасидаги 48 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди. Кеча Альваро “Атлетико”га қайтгани расман эълон қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!