“Бавария” бу ўйинчини олмайдиган бўлди

  • 25 января, 2024, 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Фулхэм” ярим ҳимоячиси Жоау Палинью ёзги трансферлар ойнасида “Бавария”га ўтишига оз қолганди. Трансферлар даврининг сўнгги кунида Мюнхенга келган футболчи шартнома имзолашга улгурмаган.

Tecno

Трансфер соҳаси мутахассислари Бундеслига чемпиони ўзи танлаган ўйинчини январда қўлга киритиш учун ҳаракат бошлашини таъкидлаган эди.

Бироқ Sky Sport Germany нашрининг маълум қилишича, мюнхенликлар Жоау Палинью номзодига қайтмасликка қарор қилган.

Манбага кўра, “Бавария”га португалиялик футболчининг трансфер суммаси ёқмаган. “Фулхэм” ўз ўйинчисини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Қолаверса, клуб раҳбариятида 28 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери клубга фойда келтиришига шубҳаланаётганлар ҳам кўпайиб боряпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию