Асосий мазмунга ўтиш

"Бавария" Чемпионшип клубидан футболчи олмоқчи

Изоҳлар: 0

Мюнхен клуби ҳимояни кучайтирмоқчи.

"Бавария" "Рединг" ҳимоячиси Омар Ричардснинг трансфери бўйича  музокараларни давом эттирмоқда.

Кристиан Фальк маълумотига кўра, мюнхенликлар бош мураббийи 22 ёшли футболчи орқали ҳимоя чизиғидаги рақобатни кучайтирмоқчи.

Ричардснинг Чемпионшип клуби билан шартномаси мавсум сўнггида якунига етади.  Жорий мавсумда ҳимоячи чемпионат баҳсларида 21 та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнаси вақтида "Бавария"нинг асосий таркиб футболчиси Давид Алаба клубни эркин агент мақомида тарк этиши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ