"Бавария" Де Лигтни ўз футболчиси сифатида таништирди. У қайси рақам остида тўп тепиши ҳам маълум
Хабарингиз бор, "Бавария" жамоаси нидерландиялик ҳимоячи Маттейс Де Лигтни ўз сафига қўшиб олди.
Мюнхенликлар у учун Турин клубига 70 миллион евро тўлади. Шунингдек, 10 миллион евро бонус пуллари ҳам мавжуд. Бироз аввал немис гранди уни ўз футболчиси сифатида таништирди.
Эндиликда, 22 ёшли ҳимоячи "Бавария" сафида 4-рақам остида тўп тепади.
Қайд этиш лозим, Де Лигтнинг янги жамоаси билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шунингдек, ёш фулбек Мюнхен клубида йиллик 12 миллион евро маош олади.
Фикрлар