"Бавария" Дортмунда "Боруссия"га иш қолдирмади (видео)

BEPUL PROPAN

Кеча шунингдек Германия Бундеслигасида ҳам 11-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий баҳси шубҳасиз Дортмунд шаҳридаги "Сигнал идуна Парк" ўйингоҳида кечиди. Унда майдон эгалари ҳисобланган "Боруссия" клуби ўзининг азалий рақиби бўлган "Бавария"ни қабул қилди. Афсуски, Петер Бош шогирдлари ўз мухлислари олдида бу  сафар ҳам ғалаба қозона олишмади. Ўйин мюнхенликларнинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг "Боруссия" 20 очко билан 3-ўринга тушиб кетган бўлса, "Бавария" ўз очколари сонини 26тага етказиб олди ва пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!