"Бавария" етакчиларидан бири "Ливерпул"га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьен Роббен “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсини ўтказиб юборади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Нико Ковач айтиб ўтди.

“Роббен кеча тўпиғини қайриб олди. У “Ливерпул”га қарши ўйинда иштирок этмайди. Коман эса сафга қайтишга яқин турибди. Умид қиламанки у ушбу баҳсда майдонга туша олади”, - дейди Роббен.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" – "Ливерпуль" учрашуви 13 март куни Мюнхендаги "Альянц-Арена" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг дастлабки баҳсида ҳисоб очилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!