“Бавария” етакчиси кетмоқда. Борар манзили Англия бўлади

“Бавария” раҳбарияти етакчи футболчилардан ҳисобланган Жером Боатенг билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Ёзда тажрибали ҳимоячи эркин агент мақомини олади.

Жеромнинг ўзи фаолиятини Мюнхен клубида давом эттиришни режалаштираётган эди. Бироқ, кутилмаганда клуб хўжайинларининг позицияси ўзгарди ва футболчига янги шартнома берилмайдиган бўлди.

“Бавария”да юзага келган вазиятдан Лондон клублари фойдаланиб қолмоқчи. Ҳозирча, “Арсенал”, “Челси” ва “Тоттенхэм” Боатенгни ўз таркибига қўшишни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!