"Бавария" етакчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

"Бавария" дарвозабони Мануель Нойер ўнг оёқ тиззасидан операция қилинганидан кейин бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. 

"Sky Sport Germany" журналисти Флориан Плеттенбергнинг фикрича, немис футболчи энг камида 3-4 ҳафтагача, узоғи 6 ҳафтани жароҳати сабаб ўтказиб юборади.  

Шу билан бирга, 35 ёшли дарвозабон билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар давом этади. Айни дамда унинг ўрнида Свен Ульрайх ҳаракат қилиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!