"Бавария" Фликка таклиф билан чиқди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан музокаралар олиб бормоқда. Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, немис гранди 59 ёшли мутахассисга таклиф билан чиққан.

Манбага кўра, "Бавария" раҳбарияти мураббийга икки йиллик меҳнат шартномасини таклиф қилмоқда. Жамоанинг амалдаги бош мураббийи Томас Тухель 2023/2024 йилги мавсум якунида жамоани тарк этади. Жорий мавсум "Бавария" учун омадсиз бўлди. Тухель шоигрдлари чемпионатни "Байер"га бой берган бўлса, ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га ютқазиб мусобақани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Флик 2019 йилдан 2021 йилгача "қизиллар"ни бошқарган. Фликнинг охирги иш жойи Германия терма жамоаси бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!