"Бавария" Франция ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи
"Бавария" клуби "Боруссия" Мюнхенгладбах ярим ҳимоячиси Микаэль Кюизансни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда RMC ва Kicker нашрлари хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “Бавария” 20 ёшли футболчини гарчи трансфер нархи 5 млн евро бўлсада, 10 миллион эвазига сотиб олишга тайёр.
Маълумот учун, Кюизанс ўтган мавсум “Боруссия М” сафида 11та ўйинда майдонга тушди ва 1та голли узатмага муаллифлик қилди. У Франция U-20 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Фикрлар