"Бавария" футболчиси Парижга кетмоқчи
"Бавария" ҳимоячиси Лукас Эрнандес фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Футболчи учун қизиқиш билдираётган ПСЖ ҳимоячининг агенти билан дастлабки музокараларни бошлаб юборган.
Foot Mercato нашри маълумотига кўра, Эрнандеснинг ўзи "Бавария" раҳбариятига мурожаат қилиб, Париж клубига ўтиш нияти ҳақида хабар берган.
Ўз навбатида, Германия чемпиони яхши товон пулига франциялик футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Жорий мавсумда Эрнандес немис клуби сафида 18 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар