"Бавария" футболчиси учун Европа грандлари кураш бошлади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо фаолиятини давом эттириш бўйича бир қатор вариантларга эга.

Tuttomercatoweb нашрининг хабар беришича, 25 ёшли футболчига "Ювентус", "Наполи", "Атлетико", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Немис гранди эса тез-тез жароҳат олаётган ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўяётган Толиссони сотиб юборишга тайёр.

Корентен Толиссо жорий мавсум “Бавария” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 25,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!