“Бавария” Гордон трансфери учун Нюбельдан фойдаланмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Ньюкасл” вингери Энтони Гордонни қўлга киритиш режасини тайёрлади.

BILD нашрининг маълум қилишича, немис гранди трансфер доирасида дарвозабон Александр Нюбельни келишувга қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда. Манбага кўра, Нюбель узоқ муддатли шартномасига қарамай, клуб режаларига кирмайди.

Аввалроқ “Бавария” 11-12 миллион евро маош оладиган посбон билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Гордон ўтган мавсум “"қарғалар"” сафида 45 та учрашувда иштирок этиб, 17 та гол ва 5 та ассист қайд этган. Transfermarkt унинг нархини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!