"Бавария" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда

CHERY AUTO

"Байер Леверкузен" ҳимоячиси Алехандро Гримальдо жамоани тарк этиши мумкин. Унга Германиянинг бошқа бир клуби "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. 

Tecno

Футболчининг жамоаси билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Клуб битимни узайтиришни истайди, лекин Гримальдо кетишни истаса, раҳбарият музокараларга тайёр. Аммо "Бавария" билан муҳокамалар осон бўлмайди, дея хабар берди "BILD" нашри.

Гримальдонинг ўзи эса "Байер"ни тарк этишни истаётгани ҳақида миш-мишлар чиққанди. У мазкур мавсум жамоа таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!