"Бавария" ҳали ҳам Нойер билан келиша олмаяпти
"Бавария" раҳбарияти жамоа дарвозабони Мануэль Нойер билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти. Бу ҳақда Bayern & Germany нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, ўртадаги келишмовчиликларга қарамай, мюнхенликлар 34 ёшли посбон билан муросага кела олишларига ишонмоқда.
Бундан аввалроқ эса, “Бавария” Нойерга 2023 йилга қадар шартнома ва йилига 12 млн евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум Бундеслигада 25 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 10 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Фикрлар