“Бавария” ҳимоячини сақлаб қолмоқчи

  • 25 ноябрь, 2022, 18:05
  • Odilbek Fayzullayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ҳимоячиси Люка Эрнандеснинг клуб билан келишуви 2023 йилда ўз якунига етади. Жамоа эса футболчи билан шартномани узайтиришни хоҳлайди ва тез орада музокараларни бошлайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Tecno

Ҳимоячи 2018 йилда “Атлетико”дан сотиб олинганди. Унинг трансфери “Бавария”га 80 миллион еврога тушган.

Эрнандес Франция – Австралия учрашувида жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Ҳимоячининг қачон сафга қайтиши номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!