"Бавария" ҳужумчиси клубнинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди

  • 27 ноябрь, 12:57
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн жамоасининг бу мавсумдаги илк мағлубияти ҳақида фикр билдирди. Мюнхенликлар Чемпионлар лигасининг бешинчи турида "Арсенал"га 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Лондонликлар умумий гуруҳ босқичида ҳалигача очко йўқотмаган ягона клуб бўлиб турибди.

Tecno

"Биз оғир ўйин бўлишини кутгандик. Биринчи тайм яхши ва деярли тенг курашда ўтди. Бироқ танаффусдан кейин бизда зарур энергия ва интенсивлик етмади. Шу билан бирга, жуда кўп яккакурашларда ютқаздик. Бу мавсумдаги илк мағлубиятимиз, шунинг учун ҳеч қандай ҳайиқишга ўрин йўқ. Лекин хулоса чиқарамиз, албатта.

"Арсенал" футболчилари биринчи ва иккинчи тўпларни ҳам енгиб олишди. Шунингдек, рақиб стандарт вазиятларда жуда хавфли эканини ҳам билардик. Улар майдон бўйлаб деярли ҳар бир футболчига персонал тарзда ўйнашди. Аммо айтганимдек, мағлубият — хавотирга сабаб эмас. Биз "Челси", "ПСЖ" ва "Арсенал"га қарши сафарда ўйнадик ва ўйинларимизнинг кўпини ютдик", — дейди Кейн BBC нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!