“Бавария” иккита “бомба” трансферга қўл уради

TIGGO 2 PRO

Бундеслиганинг энг қудратли клуби мақомини ҳеч кимга бермай келаётган “Бавария” ўз таркибини кучайтириш сиёсатини давом эттиради. 

Мюнхенликлар таркибни ёшартириш борасида иш бошлаган. Биринчи навбатда, жамоа муваффақиятларини таъминлайдиган ёш, тезкор ва чаққон янги  қанот ҳужумчилар керак. 

Асосий нишонлардан бири — 20 ёшли инглиз қанот ҳужумчиси Жейми Байно-Гиттенс, ҳозирда “Боруссия Дортмунд”да ўйнайди. 39 ўйинда 11 гол урган футболчи Бундеслигада юқори даражада ўйнай олишини кўрсатди. Унинг тезлиги ва ҳужумчи сифатидаги бошқа қобилиятлари “Бавария”нинг қанотларини кучайтира олади. 

Яна бир номзод Райан Шерки. 21 ёшли француз ҳужумчиси, Лига 1 ўйинларида ёрқин натижалар кўрсатяпти. Унинг комбинация ўйин ташкил қилиш, бир неча позицияда ўйнай олиш қобилияти таҳсинга лойиқ. Шерки 33 ўйинда 8 гол ва 18 голли узатмаларни амалга оширгани, уни трансфер бозоридаги энг кўп кузатилаёган футболчилардан бирига айлантирди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!