"Бавария" испаниялик дарвозабонни харид қилмоқчи
"Челси" ҳамда Испания терма жамоаси дарвозабони Кепа Аррисабалага фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Мюнхенликлар футболчини сотиб олиш опцияси билан ижарага олмоқчи.
Аррисабалага 2018 йилнинг ёзида "Атлетико"дан "Челси"га ўтганди. Испаниялик кипер "аристократлар" либосида 163 та ўйин ўтказиб, 175 та гол ўтказиб юборган ва 59 та қуруқ учрашув ўтказган.
Кепанинг Лондон клуби билан шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади. Трансфермаркт портали футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар