"Бавария" келаси мавсум учун сафар либосини тақдим этди (фото)

"Бавария"нинг келаси мавсумда киядиган янги либоси суратлари маълум бўлди. Томас Тухель шогирдлари кейинги мавсумда сафар ўйинларида ушбу либосда майдонга тушишади.

Мюнхен гранди навбатдаги ўйинни сафарда "Фрайбург"га қарши ўтказишади. Учрашув бугун бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 18:30да янграйди.

Германия чемпионатининг 26-туридан сўнг “Бавария” 55 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!