Ads

Бугун Германия Бундеслигасининг 5-турига старт берилади. Шу куни амалдаги чемпион “Бавария” ўз майдонида “Аугсбург”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- Ушбу жамоалар шу кунгача ўзаро 14 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 12тасида “Бавария”, 2тасида эса “Аугсбург”нинг қўли баланд келган.

- “Бавария” ўтган мавсум “Аугсбург”ни 3:0 ва 4:1 ҳисобларида таслим этган.

- “Бавария” сўнгги 5та тўқнашувда “Аугсбург” дарвозасига жами 19та гол урган.

- “Аугсбург” сўнгги марта “Бавария”нинг 2015 йил 9 май куни мағлубиятга учратган.

"Бавария" – "Аугсбург"

Стадион: "Альянц Арена"

Бошланиш вақти: 23:30

"Бавария": Нойер, Киимих, Зуле, Боатенг, Алаба, Родригес, Тиаго, Мюллер, Гнабри, Роббен, Левандовски.

"Аугсбург": Гиефер, Шмидт, Гоувеллеув, Хинтеррегер, Макс, Байер, Хедира, Ран, Ку, Чауби, Грегорич.