"Бавария" Кейн учун охиригача курашади
"Бавария" Харри Кейнни қўлга киритиш учун имконияти борлигига ишонмоқда.
Мюнхенликлар англиялик футболчининг трансфери бўйича яна бир таклиф билан чиқади, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Клуб 30 ёшли футболчи учун қанча таклиф қила олишига ойдинлик киритиши қолди. Таъкидланганидек, "шпорлар" президенти Даниэл Леви унинг кетишига йўл қўймоқчи эмас ва ушбу трансферни амалга ошириш "Бавария" учун осон бўлмайди.
Аввалроқ, "Тоттенхэм" "Бавария"нинг Кейн бўйича иккита таклифини рад этганди.
Фикрлар