"Бавария" Кейн учун охиригача курашади
"Бавария" Ҳарри Кейнни қўлга киритиш борасидаги уринишларини давом эттиради.
Аввалроқ, “Тоттенхем” немис клубининг 70 миллион евролик таклифи ҳамда бонусларни рад этганди.
"Бавария" раҳбарияти эндиликда "шпорлар" учун янги таклиф тайёрламоқда. Сабаби, жамоа ва футболчи келишувга эришган ва инглиз ҳужумчисининг ўзи Мюнхен клубига ўтишга тайёр.
Харри Кейннинг "Тоттенхем" билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади.
Фикрлар