"Бавария" Кейнни сотиб олмайдиган бўлди. Сабаби ҳам маълум

Мюнхеннинг "Бавария" клуби Англия терма жамоаси ва "Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг трансфери бўйича музокараларни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда "Sportbild" нашри маълум қилди.

Немис клуби британияликнинг ёши ва хорижда ўйнаш тажрибаси йўқлиги сабабли мослашишда муаммолар бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Кейн бутун фаолиятини Англия премьер-лигасида ўтказди.

Аввалроқ, Харрининг трансферига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

29 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда АПЛда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол (4 таси пенальтидан) ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!