“Бавария” Левандовски ўрнига Хаверцни қўлга киритмоқчи эди
Ёз бошида "Бавария" ҳужумчи Роберт Левандовски ўрнига "Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кай Хаверцни сотиб олиш борасида музокара ўтказган. Бу ҳақда журналист Кэрри Хоу маълум қилди.
Манбага кўра, "Бавария" раҳбарияти Левандовски "Челси"га ўтишини, Ҳаверц эса Мюнхенга келишини жуда истаган. Ҳатто, "Бавария" спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич Хаверцнинг ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ROOF агентлигидан футболчи борасида маълумот олган.
Бироқ Левандовски "Барселона"га ўтди, шунинг учун алмашинув имконсиз бўлиб қолди. Қолаверса, Серж Гнабри “Бавария” билан шартномани узайтирди ва мюнхенликларнинг Хаверцни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокарларни тўхтатди.
Бироқ, "Бавария" Ҳаверцнинг ўйинларини кузатишда давом этади. Унинг Мюнхен клубига ўтиши юқори савиядаги ҳужумкор ўйинчилардан бири “немис машинаси” сафини тарк этса, амалга ошади.
2021/22 йилги мавсумда Хаверц “Челси”нинг барча мусобақалар доирасидаги 47 та ўйинида майдонга тушиб, 14 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 23 ёшли германияликнинг "кўклар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фикрлар