"Бавария" Левандовскининг сўнгги дақиқадаги қаҳрамонлиги эвазига ғалабага эришиб, пешқадамга айланди!

Германия Бундеслигаси 13-туридан ўрин олган марказий - "Байер" - "Бавария" учрашуви якунланди. Ўйинда 1:2 ҳисобида "Бавария" ғалаба қозонди.

Дастлаб, 14-дақиқада Патрик Шик ҳисобни очган бўлса, 1-тайм якунида Левандовски ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Левандовски яна бир бор ўзининг тезкор зарбаси билан дарвозани ишғол этди ва жамоасининг ғалабасига сабабчи бўлди. Ўйиндан сўнг "Бавария" очколари сонини 30 тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида пешқадамга айланди, "Байер" эса 28 очкоси билан 2-ўринга тушиб кетди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Бавария" қийин ўйинда камбэк эвазига ғалабани илиб кетди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Левандовски кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди ва жамоасига ғалаба олиб келди! 1-2!!! Фантастика!

  • 90+1'

    Мусса Диаби қанотдан тўпни ажойиб тарзда ичкарига узатиб берди, Лукас Аларио тўпни эгаллай олмади.

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Лукас Аларио яна бир бор офсайдда қолиб кетди.

  • 87'

    Киммихнинг бурчакдан узатган тўпини Горецка боши билан дарвозага йўналтирди, дарвозабон Лукас Градецки тўпга ажойиб тарзда чиқиб келди ва вазиятни бартараф этди.

  • 86'

    Лукас Аларио ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 85'

    Амири бурчакдан узатган тўпни ҳимоячилар жарима майдончасидан узоқлаштирди.

  • 84'

    Надием Амири қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 82'

    Патрик Шик ўрнига Лукас Аларио майдонга тушди. Мажбурий ўзгариш.

  • 80'

    Патрик Шик майдонда ётибди. Футболчи тиббий ёрдам олмоқда.

  • 78'

    "Бавария" тўп назоратида яққол устунликка эришмоқда.

  • 76'

    Мезбонлар аъзоси Мусса Диаби офсайдда қолиб кетди, ён ҳакам байроғини кўтарди.

  • 74'

    "Байер"да ҳам ўзгариш: Леон Бейли ўрнига Керим Демирбай майдонга тушди.

  • 72'

    Леон Бейли қўполлиги эвазига сариқ карточка билан жазоланди.

  • 69'

    "Бавария"да навбатдаги ўзгариш: Толиссо ўрнига Киммих, Сане ўрнига Мусиала майдонга тушди.

  • 68'

    Лайнсмен байроғини кўтарди, Левандовскида офсайд қайд этилди.

  • 68'

    Бурчак зарбасини ижро этган "Бавария" қисқа паслари билан ҳужумни тугата олмади.

  • 65'

    Левандовскининг зарбасига аниқлик етишмади, тўп "Байер"га қайтди.

  • 63'

    Гнабри қўпол ўйин ўйнади. Феликс Цвайзер ўйинни тўхтатди.

  • 62'

    "Байер"нинг позицион ҳужуми охиригача бормади, "Бавария" қарши ҳужумга ўтиб кетди.

  • 60'

    Мусса Диаби амалга оширган бурчак тўпи ҳеч кимга насиб қилмади ва ҳаводан ўтиб кетди.

  • 58'

    Мусса Диаби жарима майдони ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, палапартиш вазият юзага келганига қарамай Флик шогирдлари хавфни бартараф этишди.

  • 57'

    "Бавария" ҳужумда жуда хавфли ўйин намойиш этмоқда. "Байер" бир амаллаб вазиятдан чиқиб кетмоқда.

  • 55'

    Лерой Сане бурчак тўпини тезлик билан амалга оширди. Бироқ муваффақиятсиз.

  • 54'

    Альфонсо Дэвис чиройли паси билан жамоадошларини ҳужумга чиқариб юборди, зарба эса бироз ноаниқ чиқди.

  • 53'

    "Байер" футболчиси Эдмонд Тапсобада офсайд қайд этилди.

  • 51'

    Юлиан Баумгартлингер қўпол ўйин намойиш этди. Феликс Цвайзер ҳуштагини чалди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 48'

    Ноаниқ пас бутун майдонни кесиб ўтди, Левандовски тўпга эга чиқа олмади.

  • 47'

    Леон Бейли узатган тўпни "Бавария" ҳимоячилари бартараф этишди. Қарши ҳужумга ўтиб кетишди.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.

  • 45+6'

    1-тайм якунланди! Драма 2-таймда давом этади! Танаффус.

  • 45+5'

    Левандовскининг супер зарбасига бирозгина аниқлик етишмади! 

  • 45+4'

    Гнабрининг узатмасини ҳимоячилар яна бартараф этди.

  • 45+3'

    Мюллернинг жарима зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Бурчак тўпи.

  • 45+2'

    "Байер" ҳимоячиси Юлиан Бумгартлинер ҳимояда қўпол тарзда қоида бузди. Буни кўриб турган ҳакам мюнхенлклар фойдасига жарима зарбаси белгилади. "Бавария"да хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 45'

    1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" ҳисобни тенглаштирмоқда! Левандовскидан ажойиб гол! 1-1!!!

  • 42'

    Мезбонлар ўйинчиси Александр Драгович қўпол ўйнади ва ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 41'

    Мюнхенликлар қисқа ва аниқ узатмалар орқали позицион ҳужум уюштирмоқда. Улар рақиб хато қилишини пойлашяпти.

  • 39'

    Лерой Сане тўпни ўта аниқ тарзда Роберт Левандовскига етказиб берди, бироқ узатма кучли бўлиб кетганлиги боис Лева тўпни эгаллай олмади.

  • 38'

    "Бавария" қисман устунликни қайтармоқда. Тўп назорати мюнхенликлар томонда.

  • 35'

    Никлас Зюле рақиб дарвозасига зарба беришга муваффақ бўлди, тўп эса юқорилаб кетди.

  • 32'

    Коман ўйинни давом эттира олмайди. Захирадан унинг ўрнига Лерой Сане майдонга тушди. Мажбурий ўзгариш.

  • 31'

    Кингсли Коман майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унинг ўйинни давом эттириши сўроқ остида.

  • 30'

    Диабининг ўта аниқ зарбасининг йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.

  • 28'

    "Байер" урган иккинчи гол офсайд сабабли бекор қилинмоқда! Ҳисоб ўзгармади.

  • 27'

    Серж Гнабри берган кучли зарба аввал ҳимоячиларга тегди ва секинлашгач дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 26'

    "Байер" комбинацион футбол намойиш этмоқда. Улар "Бавария"ни росмана маънода бўғиб ташлашмоқчи.

  • 25'

    Серж Гнабри қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 23'

    "Байер" футболчиси Мусса Диаби берган зарбага аниқлик етишмади. Тўп чап тўсиннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Амири амалга оширган бурчак тўпига "Бавария" футболчилари эга чиқди. Қарши ҳужум.

  • 20'

    Патрик Шик қанотда тўпни қабул қилиб олди ва зарба позициясига чиқиб кучли зарба берди. Мануэль Нойер эса фантастик сейви билан жамоасини голдан сақлаб қолди!!! Ҳакам бурчакни кўрсатди.

  • 18'

    Серж Гнабри бурчакдан тўпни жамоадошларига етказиб берди, ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этди!

  • 16'

    Томас Мюллер ажойиб тарзда тўпни ҳужумдаги шерикларига узатиб берди. Аммо ҳимоячилар тўпга биринчи эга чиқишди.

  • 14'

    ГОООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" яна биринчи бўлиб гол ўтқазиб юбормоқда! Патрик Шик ажойиб техника намойиш этди ва дарвозанинг пастги бурчагига тўпни михлаб қўйди! 1-0!

  • 12'

    Леон Бейли яна бир бор яхши позицияга чиқиб олган эди, бироқ унга бу сафар техника панд берди. Зюле вазиятни бартараф этди.

  • 10'

    "Байер" футболчиси Дейли Синкгравен бутун майдон бўйлаб пас амалга оширди, бироқ тўпга эга чиқувчи шерик топилмади.

  • 7'

    Мезбонлар вингери Леон Бейли тўпни йўқотди, жамоанинг қарши ҳужуми ҳам барҳам топди. Тўп энди мюнхенликларда.

  • 5'

    "Байер" футболчиси Жонатан Цвайзер тўпга қўпол тарзда чиқиб келди, ҳакам фол қайд этди.

  • 4'

    "Бавария" бурчак тўпидан хавфли ҳужум ташкил эта олмади. Тўпни "Байер" футболчилари эгаллаб олди.

  • 3'

    Илк дақиқаларданоқ "Бавария" футболчилари устунликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. 

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси тур марказий учрашувига хуш келибсиз! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!