"Бавария" Мадрид клуби дарвозабонини нишонга олди
Словения терма жамоаси ва "Атлетико" дарвозабони Ян Облак фаолитятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 30 ёшли дарвозабон хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Германия чемпиони яқин вақт ичида Облакни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Мюнхенликлар Облакни даволанаётган Мануель Ноерга муқобил кўрмоқда.
Ян 2014 йилдан бери "матрасчилар"да ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси яна беш йилга мўлжалланган. Яннинг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар