"Бавария" Манжукични ортга қайтармоқчи

"Бавария" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 33 ёшли хорватиялик футболчини ижарага олмоқчи. Айни дамда музокаралар якуний босқичга чиққан. Айтиш керакки, шартномага уни кейинчалик 15 млн еврога сотиб олиш тўғрисидаги банд ҳам киритилиши мумкин.

Маълумот учун, Манжукич ўтган мавсум “Ювентус” сафида 33та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Манжукич учун “Бавария” бегона эмас. У 2012-2014 йилларда мюнхенликлар сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xasan Botirov
15/08/2019 18:35
Tarkibni yoshartirayotga bavariya 30 yoshdan katta lekin yaxshi fudbolchini olishi juda qiziq