"Бавария" меҳмонда камбек қурбонига айланди!

Германия Бундеслигаси 15-туридан ўрин олган "Боруссия" Мюнхенгладбах - "Бавария" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашув мюнхенликларнинг катта устунлигида ўтганига қарамасдан, мезбонлар ажойиб камбек намойиш этиб, ғалабани илиб кетишди. Ўйинда 3:2 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Роберт Левандовски 20-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқада Леон Горецка ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Бироқ 36-дақиқада Йонас Хофманн "Боруссия"нинг қайтишига сабабчи бўлган голни уришга муваффақ бўлди ва 45+2-дақиқада ўз дубли билан ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи таймда 3-голни уришга муваффақ бўлган "Боруссия" бундан буёғига ҳимоявий ўйин кўрсатди ва шу ҳисобни сақлаб қолди. Иродали ғалаба ва ажойиб натижа. Мюнхен клуби мухлисларига эса ҳамдардлик билдирамиз.

  • 90+4'

    Бош ҳакам хуштагини чалди ва учрашув якунланди! "Бавария" ўз уйида камбек қурбонига айланган ҳолда мағлубиятга учради. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Жошуа Киммих бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар сўнгги дақиқаларда фаоллик кўрсатди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Навбатдаги ўзгариш: Рами Бенсебаини майдонни тарк этиб, ўрнига Тони Янчке ўйнга қўшилди.

  • 89'

    "Боруссия" сафида яна бир ўзгариш: Йонас Хофманн ўрнига Оскар Вендт майдонга тушди.

  • 85'

    Рами Бенсебаини қўпол фол амалга оширди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 84'

    Алфонсо Дэвис жарима майдони ичига тўпни қанотдан ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ ҳимоячиларни тўпни дарвозадан узоқлаштиришди.

  • 83'

    "Боруссия" сафида яна бир ўзгариш: Ларс Штиндль ўрнига Ханнес Вольф майдонга тушди.

  • 81'

    Лерой Сане ўйин қоидасини бузди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Тўғридан тўғри зарба бериш учун ажойиб нуқта.

  • 78'

    "Бавария" кетма-кет 3-бурчак зарбасини ижро этди, бироқ яна ўша сценарий. Ҳимоя чизиғи яхши ҳаракат қилди.

  • 77'

    "Бавария" бурчак тўпидан унумли фойдаланиши мумкин эди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштира олишди.

  • 75'

    Жошуа Киммих бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштиришди.

  • 74'

    "Боруссия" сафида ўзгариш: Патрик Херманн ўрнига Денис Закария майдонга тушди.

  • 70'

    Давид Алаба дарвозага яхши зарба йўллади, биро зарба дарвозабонга жиддий қийинчилик туғдирмади.

  • 69'

    Барчаси жойида кўринади. Маттиас Гинтер тўриб ўйинни давом эттирмоқда. Унда ҳаммаси яхши.

  • 68'

    "Бавария" сафида ўзгариш: Дуглас Коста ўрнига Кингсли Коман майдонга тушди.

  • 67'

    Маттиас Гинтер майдонда ётибди. У жиддий жароҳатланган бўлиши мумкин. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Унинг ўйинни давом эттириши сўроқ остида.

  • 63'

    Никлас Зюле ҳам огоҳлантирилди. Футболчилар ўзини босиб олишлари зарур.

  • 62'

    Маттиас Гинтер қоидани бузгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 60'

    "Бавария" футболчилари қисқа пас билан бурчак зарбасини ижро этишди, позицион ҳужум давом этади.

  • 59'

    Ларс Штиндль тўпни бурчакка чиқариб юборди. "Бавария" бурчак тўпи тепади.

  • 58'

    Лерой Сане қанотдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ бу вазият хавфли тус олмади.

  • 55'

    Лайнсмен байроғини кўтарди. Роберт Левандовски офсайдда қолиб кетди.

  • 53'

    "Бавария" футболчилари тўпни ажойиб тарзда назорат қилишмоқда.

  • 52'

    Ўйин тўхтатилди. Мезбонлардан кимдир ўйин қоидасини бузди. "Бавария" жарима тўпи тепади.

  • 49'

    ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Флориан Нойхаус жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага аниқ зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан голга муаллифлик қилди.

  • 48'

    Таймни "Боруссия" футболчилари жиддий устунлик билан бошлади. Бу натижада ҳам ўз аксини топиш эҳтимоли бор.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+4'

    1-бўлим якунланди! Ҳозирча ўйин жуда қизғин кетмоқда, ҳисоб 2-2! Танаффус.

  • 45+4'

    "Боруссия" футболчилари бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади. "Бавария" яхши ҳимояланди.

  • 45+3'

    Гол инобатга олинди. Барчаси қоида бўйича амалга оширилган экан.

  • 45+2'

    Ушбу гол офсайд сабабли бекор қилиниши мумкин. Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 45+2'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Боруссия" Мюнхенгладбах ҳисобни тенглаштирди! Йонас Хофманндан дубл! Футболчи бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобдаги мувозанатни тиклади! 2-2!

  • 45+'

    1-таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Левандовскида офсайд қайд этилди.

  • 41'

    Дуглас Коста ўзини босиб олиши зарур. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 40'

    Жошуа Киммих бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 38'

    "Бавария" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 36'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ларс Штиндльнинг ажойиб узатмасини Йонас Хофманн дарвозага тўғирлаб юборди ва ҳисобни тенглаштирди! Нойер вазиятни ҳис қилишга жуда кеч қолди. 1-2!

  • 34'

    Рами Бенсебаини жарима зарбасини ижро этди, тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Нойер уни ўйинга киритади.

  • 33'

    Бош ҳакам ўйинни тўхтатди. "Бавария" футболчиларидан бири ўйин қоидасини бузишди. Мезбонлар жарима тўпи тепишади.

  • 31'

    Лерой Сане офсайдда қолиб кетди.

  • 29'

    Меҳмонлар бурчак тўпи тепади. Йонас Хоффман уни ижро этади.

  • 27'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Леон Горецка жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига кучли зарба берди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! 0-2!

  • 25'

    Ух қандай вазият! Роберт Левандовски жарима майдони ичига узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди, зарбага эса бироз аниқлик етишмади! Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 23'

    "Боруссия" футболчилари қоидани ўта қўпол тарзда бузди. "Бавария" ўнг бурчакдан жарима зарбаси тепади.

  • 21'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Роберт Левандовски пенальтини ишонч билан ижро этиб, ҳисобни очди! 0-1!

  • 20'

    Пенальти! Бош ҳакам "Бавария" фойдасига пенальти белгилади! Роберт Левандовски тўп олдида.

  • 19'

    Флориан Нойхаус жарима майдони ичида тўпга қўл билан тегиб юборди! Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилади!

  • 13'

    "Боруссия" М футболчилари офсайдда қолиб кетди.

  • 12'

    Йозуа Киммих жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ Ян Зоммер тўпга ҳамммадан эрта чиқиб келиб, уни эгаллаб олди.

  • 9'

    Рами Бенсебаини ўта қўпол ўйин намойиш этди, "Бавария" яна жарима зарбаси тепади. Уларда хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 8'

    Штефан Лайнер гандбол ўйнагандек ҳаракат қилди. "Бавария" жарима тўпи тепади.

  • 7'

    Томас Мюллер тўпни ичкарига узатиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.

  • 5'

    "Боруссия" футболчилари тўпга эга чиқа олмаяпти. Мюнхенликлар тўпни кучли назорат қилмоқда.

  • 3'

    "Бавария" футболчилари қисқа паслар билан тўпни назорат қилишмоқда.

  • 2'

    "Боруссия" футболчиси Йонас Хофманн офсайдда қолиб кетди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда, ўйин бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 15-туридан ўрин олган "Боруссия" Мюнхенгладбах - "Бавария" учрашувига хуш келибсиз! Сайтимиз уни сизга матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!