"Бавария" мухлислари учун нохуш хабар!
"Бавария" клуби сардори Томас Мюллер бироз муддатга сафдан чиқди.
Расмий хабарга кўра, у коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Мюллернинг "COVID-19"га топширган тести мусбат натижани кўрсатган. Шунга қарамай, клуб футболчида касаллик енгил формада кечаётганини маълум қилди.
Катта эҳтимол билан, у Германия Бундеслигаси 24-тури доирасидаги "Айнтрахт"га қарши беллашувни ўтказиб юборади. Баҳс 26 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
32 ёшли ҳужумчи жорий мавсум мюнхенликлар таркибида барча турнирларда 33 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 10 гол ва 22 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар