"Бавария" мухлислари учун ўта нохуш хабар!

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳати сабаб бир ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Польшалик тўпурарнинг тизза бўғимларида жароҳат мавжуд. У терма жамоа сафида “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Андоррага (3:0) қарши баҳсда жароҳат олган.

Энди Левандовски Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган ПСЖга (7 - 13 апрель) қарши ўйинларнинг ҳар иккаласини ҳам ўтказиб юборади.

32 ёшли футболчи жорий мавсум "Бавария" сафида жами 36 та ўйинда майдонга тушди ва ўзи ҳисобига 42 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
31/03/2021 00:34
Айни муҳимм паллада жароҳат олибди. Тузалсин жуда зўр бола Ливандовс