Ads

"Шунчаки мухлисларни хурсанд қилиш учун футболчи сотиб олиш мумкин эмас. Трансфер ва маошлар жуда катта ҳаражатни талаб этади. Ёзда биз яхшигина пул ишладик. Катта трансферга эҳтиёж туғилса клуб буни амалга оширишга тайёр. Мана биз нима учун келажакка ишонч билан боқамиз.

Нима бўлган тақдирда ҳам бу мавсум Бундеслигада бизга осон бўлмайди. Аммо "Бавария"да ғолиблик учун яхши имкониятлари бор деб ҳисоблайман. Бизда кучли жамоа ва мураббий бор", - деди Руменигге.