"Бавария"нинг ёш юлдузи учта суперклуб нишонида
Кейин нархи ошиб кетади
«Бавария»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Леннарт Карл Англия Премьер-лигасининг бир қатор етакчи клублари диққат марказида турибди. Бу ҳақда футбол бўйича машҳур инсайдер журналист Кристиан Фальк хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ёш немис футболчисига «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва Лондоннинг «Арсенал» жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча Карлнинг трансфер қиймати тахминан 60 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Леннарт Карл барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 11 та ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва яна бир голга ассистентлик қилди.
Мюнхеннинг «Бавария» клуби билан Карлнинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Изоҳлар (0)