"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирди

CHERY AUTO

Тажрибали дарвозабон Мануэль Нойер "Бавария" билан янги шартнома имзолади. Келишув 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Дарвозабоннинг мюнхенликлар билан аввалги шартномаси жорий мавсуми якунига қадар мўлжалланган эди. Таъкидлаш жоизки, 2026 йилнинг ёзида Нойер 40 ёшга тўлади. "Бавария"да жаҳон футболининг энг машҳур дарвозабонларидан бири 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Tecno

Маълумот учун, Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини 2024 йилда якунлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию