“Бавария” Нойер ўрнига Англиянинг энг кучли дарвозабонини олиб келади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» 2027 йилда «Эвертон»нинг 32 ёшли дарвозабони Жордан Пикфордни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Германия гранди инглиз дарвозабонини 40 ёшли Мануэль Нойерга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Give Me Sport хабар берди.

Манбага кўра, «Бавария»нинг трансфер рўйхатида Пикфорд «Брайтон» дарвозабони Барт Вербрюггендан устун қўйилган.

Жорий мавсумда Пикфорд барча турнирларда еттита ўйинда иштирок этди ва уларнинг бештасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлади.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Пикфорднинг бозор қиймати 13 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!