"Бавария" Нойерга ўринбосар топди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби раҳбарияти жамоанинг асосий дарвозабони Мануэль Нойерга муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра немис грандининг бу борадаги асосий нишони "Атлетико" посбони Ян Облак ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, 26 ёшли словениялик дарвозабоннинг товон пули 100 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, 32 ёшли Нойер жорий мавсум “Бавария” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушиб, шуларнинг 14тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 36та ўйинда иштирок этган Облак эса 19та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, Облак учун шунингдек ПСЖ ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!