“Бавария” Нюбелни ортга қайтара олмади. Клуб Нойернинг ўрнига кимни олиб келади

“Бавария” посбони Мануэль Нойер жароҳат сабаб мавсумни қолган қисмини ўтказиб юбориши аниқ бўлди.

Клуб “Монако”да ижара асосида ўйнаётган Марк Нюбелни орқага қайтаришга ҳаракат қилди. Аммо дарвозабон Францияда қолишни истамоқда, дея хабар берди “SkySport” нашри.

Манбанинг таъкидлашича, Немис клуби энди бошқа дарвозабон сотиб олишга ҳаракат қилади. “Боруссия Мюнхенгладбах” футболчиси Ян Зоммер “Бавария”га ўтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, швейцариялик посбоннинг клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!