"Бавария" ўтган йили сотиб олган футболчисини ёзда сотиб юбормоқчи

Bild нашри журналисти Кристиан Фалькнинг хабар беришича, Австрия терма жамоаси ва “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Марсель Забитцер жорий мавсум охирида немис гранди сафини тарк этиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, ярим ҳимоячига "Атлетико" Мадрид ва "Арсенал" клублари қизиқмоқда. Қайд этилишича, мюнхенликлар клуби Забитцерга тахминан 15 миллион евро таклиф қилинса, у билан хайрлашишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" австриялик футболчини ўтган ёзда "РБ Лейпсиг"дан худди шу 15 миллион еврога сотиб олиб, у билан 2025 йилгача шартнома имзолаган эди.

Забитцер жорий мавсум Бундеслигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!