“Бавария” ўйинчиларининг Тухелдан норозилиги кучайиб кетди

Таниқли журналистлардан Филипп Кесслер ва Мануэль Бонке “Бавария” ўйинчиларининг бош мураббий Томас Тухелдан норозилиги кучайиб бораётганини маълум қилди.

Манбаларнинг таъкидлашича, футболчиларга 50 ёшли мутахассиснинг айрим хатти-ҳаракатлари ёқмаяпти ва жамоа ривожланишдан тўхтаб қоляпти.

Бундан ташқари, Томас Тухелнинг жамоа билан мулоқот қилмаслигига ҳам эътироз бўляпти. Германиялик мутахассис индивидуал суҳбатларни ёқтирмайди ва унинг ўрнига бу ишни ассистентлар бажаради.

Айни пайтда “Бавария” Бундеслиганинг етти туридан сўнг, 17 очко билан мусобақа жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!