Германия Бундеслигасининг 19-турида “Бавария” ўз майдонида “Хоффенхайм”га қарши баҳс олиб борди.

Мюнхенда кечган ўйин голларга бой бўлди. Якунда эса 4:1 ҳисобида мезбонларнинг қўли баланд келди. “Бавария”нинг голларига Жером Боатенг (32'), Томас Мюллер (43'), Роберт Левандовски (57') ва Серж Гнабри (63') муаллифлик қилган бўлса, “Хоффенхайм”нинг ягона жавоб тўпини Андрей Крамарич (44') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)